...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана халос! Машғулот вақтида бегуноҳ дарвозабонни отиб ўлдиришди...


10:39, 18.09.2017 Спорт
 4 777

Номаълум шахс дарвозабонни ерга қулатгач, ҳавога бир неча бор ўқ узиб, воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Кеча, 18 сентябрь куни Черногориянинг “Бокел” клуби дарвозабони Горен Ленац футбол майдонида ҳаёт билан видолашди. Унинг вафотига ўйин чоғида бирор-бир футболчи билан тўқнашув сабаб бўлмади.
 
Маълум бўлишича, “Бокел”нинг навбатдаги машғулоти пайтида Ленац томонга майдон ташқарисидан ўқ узилган. Ўқ эса тўппа-тўғри дарвозабоннинг бошига теккан.
 
33 ёшли дарвозабон зудлик билан шифохонага олиб борилди. Аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишолмади.
 
Гувоҳларнинг айтишича, номаълум шахс дарвозабонни ерга қулатгач, ҳавога бир неча бор ўқ узиб, воқеа жойидан ғойиб бўлган. Жиноятчи ҳозирда полиция томонидан қидирилмоқда.
 
Бегуноҳ дарвозабон ҳаётлик вақти Черногорияда болалар футболини ривожлантириш учун ҳайрия ишларини мунтазам ўтказиб туради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Горен Ленац 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!