Ҳукумат мактаблардаги тушликдан сўнгги дарсларни бекор қилган. Ушбу ҳудудда айни пайтда кучли ёмғир қуйиши бошланган...
Россия гидрометереология марказининг хабарига кўра, тўфон 40-параллелда ҳаракатланмоқда ва у яқин соатларда оролларда “ўз изларини” қолдиришга ҳаракат қилади.
Тўфон таъсирини Жанубий Курилл туманининг Кунашир ва Шикотан аҳолиси сезадилар, ҳукумат мактаблардаги тушликдан сўнгги дарсларни бекор қилган. Ушбу ҳудудда кучли ёмғир қуйиши бошланган.
Сешанба куни Сахалин дарёсида дарё узанининг тошиши кузатилиши мумкинлиги хабар қилинган. Денгиз қирғоқларида тўлқинларнинг баландлиги тахминан тўққиз метрга кўтарилиши мумкин.
Синоптикларнинг фикрига кўра, Сахалиндаги тўфон душанба куни кечки пайт ҳамда сешанба куни тушки пайтгача давом этади.