...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўргимчак одам, Hulk, X одам “отаси” Стен Ли вафот этди


10:50, 13.11.2018 Шоу-бизнес
 10 077

Унинг асарлари қаторига Фантастик тўртлик, Ўргимчак одам, Hulk, X одам, темир одам ва бошқаларни киритиш мумкин.

Марвел дунёси комикслари муаллифи Стен Ли 95 ёшида вафот этди.
 
Стен Лини тез тиббий ёрдамда Калифорния штатидаги Cedars-Sinai тиббиёт марказига етказишган. 95 ёшли Ли шу ерда вафот этган.


 
Анчайин кексайиб қолган ёзувчи сўнгги йилларда бир қатор касалликлардан оғриқган. У пневмонияга чалинган, кўришда ҳам муаммолари бўлган.  
 
Бир нечта рассомлар билан ҳамкорликда Стен Ли Марвел дунёсидаги ажойиб комикслар яратди. Булар сирасига Фантастик тўртлик, Ўргимчак одам, Hulk, X одам, темир одам ва бошқаларни киритиш мумкин.
 
Стен Ли 1922 йилнинг 28 декабрь куни Нью-Йоркда  таваллуд топган эди. У ёзувчи, актёр, продюсери, телебошловчи сифатида шуҳрат қозонган эди. 

Теглар:Фантастик тўртлик Ўргимчак одам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!