...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оқ уй: Сурия яна кимёвий қуролдан фойдаланишга тайёрланмоқда


14:31, 27.06.2017 Олам
 3 055

4 апрель куни Суриянинг Идлиб провинцияси Хон-Шайхун шаҳрида содир бўлган заҳарланиш воқеаси дунёни ларзага солганди.

Оқ уй Ахборот хизмати Сурия президенти Башар Асад тарафдорлари мамлакатда янги кимёвий ҳужумни уюштиришни мўлжаллашаётгани ҳақида хабар тарқатди. Агар навбатдаги заҳарланиш амалга ошадиган бўлса, юзлаб бегуноҳ одамлар, жумладан, болалар ҳам қурбон бўлиши айтилмоқда.
 
“Қўшма штатлар Башар Асадни оммавий равишда одамларнинг ўлимига сабаб бўлувчи кимёвий қурол билан ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўраётганидан огоҳлантиради. Бу ҳаракат 2017 йил 4 апрелда Идлибда содир бўлган заҳарланиш кабидир”, дейилади Оқ уй берган хабарда.
 
4 апрель куни Суриянинг Идлиб провинцияси Хон-Шайхун шаҳрида содир бўлган заҳарланиш воқеаси дунёни ларзага солганди. Ўшанда кимёвий ҳужум 80 кишининг ўлимига сабаб бўлиб, 200 киши яраланганди.
 
Бир қатор мамлакатлар, хусусан, АҚШ бўлиб ўтган воқеада Сурия ҳукуматини айблади. Аммо Башар Асад барча айбловларни рад этиб, террорчилар ёки фуқароларга қарши ҳеч қачон кимёвий қуролдан фойдаланмаганини таъкидлади.
 
Бу воқеадан сўнг Сурияни қўллаб-қувватлаган давлатлар орасида Россия ҳам бор эди. Россия ҳукумати бўлиб ўтган воқеа юзасидан суриштирув ўтказилиши лозимлигини таъкидлаганига қарамасдан, 7 апрель куни АҚШ Сурия базасини бомбардимон қилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Оқ уй АҚШ Сурия Башар Асад Кимёвий ҳужум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!