...
МЕНЮ
ONLINE TV

Онанинг эътиборсизлиги туфайли 2 ёшли қизча вафот этди


14:12, 10.01.2018 Олам
 5 099

Суд-тиббий экспертиза текширувларида қаровсиз қолган қизча совуқ қотишдан вафот этганли аниқланган.

Россиянинг Оренбург вилоятида онанинг эътиборсизлиги туфайли 2 ёшли қизча совуқда қолиб, вафот этган.

Суриштирув органларининг маълум қилишича, она ўзининг 2 ва 5 ёшли фарзандларини уйида қолдириб, қўшниникига чиқиб кетади. Орадан 1.5 соат ўтгандан қайтади ва уйининг ҳовлисида 2 ёшли қизчасининг устки кийимларсиз жасадига дуч келади. Суд-тиббий экспертиза текширувларида қаровсиз қолган қизча совуқ қотишдан вафот этганли аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, оиланинг иккинчи фарзанди васийлик органлари томонидан олиб қўйилган ва онани оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Шу вақтгача бу оила ноқобил оила сифатида рўйхатда турмаган.

Бу фожиа рўй берган вақтда оила бошлиғи ишда бўлган. Кейинчалик, она спиртли ичимликлар ичишни суистеъмол қилиб тургани аниқланган. ​Ҳозирги вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Обил Сафаров

 

Теглар:Оренбург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!