

Эндигина 25 ёшни қаршилаган Мақсад Салимбоевнинг ортидан ота-онаси, ёр-биродарлари, рафиқаси ва жажжи қизчаси алам билан йиғлаб қолди.
Ҳалок бўлган полициячилар орасида эндигина 25 ёшни қаршилаган Мақсад Салимбоев ҳам бор эди. Унинг ортидан ота-онаси, ёр-биродарлари, рафиқаси ва жажжи қизчаси йиғлаб қолди.
Мақсаднинг синглиси акасига бағишлаб Instagram’даги саҳифасида кўнгилни ўртайдиган хабар қолдирди. У акасини соғинганини ва тезроқ уйга қайтишини ёлвориб сўраган.
“Қадрли акажоним, ҳаммага сизнинг табассум қилишингиз ёқади. Қачон уйга қайтасиз? Сизни ҳамма соғиняпти. Илтимос, ота-онамизни ташлаб кетманг, улар сизни эслаб аламли кўз-ёш тўкишяпти. Нимага ҳаммани йиғлашга мажбур этяпсиз?
Менинг ягона орзум – сиз учун жаннат эшиклари очиқ бўлсин. Нима учун сизга узоқ умр кўриш насиб этмади, илтимос, айтинг, акажон. Бизнинг қалбимизда мангу яшайсиз. Сизнинг йўқлигингиз шунчалар билинмоқдаки... Қайтинг, ўтинаман, акажон. Сизнинг юзингиздан сўнгги бор ўпсам эди...”