Бу ўқувчиларга Универсиадани кузатиш имкониятини яратиш учун амалга оширилмоқда.
Айни вақтда мамлакатнинг жанубий қисмида Универсиадага катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабдан, мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътиллари февраль ойига кўчирилди.
Мамлакат миқёсида ўтказиладиган турли тадбирлар, мусобақаларда ўқувчи ёшларнинг иштирок этиши, жараённи шахсан кузатиши уларни соғлом турмуш тарзи ҳақида фикрлашга ундайди. Ўқувчиларнинг Универсиада кунларида таътилда бўлиши уларга жараённи кузатиш имконини беради.
Таълим вазирлиги берган маълумотларга кўра, ушбу таътил кунлари Наврўз байрамида бериладиган уч кунлик ыисыа таътилга таъсир қилмайди.
24 март 1 апрель кунлари эса ўқувчилар таълимни давом эттиришади. Айнан 1 апрелда уларга чорак баҳолари қўйилади. 4 апрель куни эса Олма-отадаги мактабларда тщртинчи ўқув чораги бошланади.
Айтиш лозимки, 30 январь-8 февраль кунлари тақдим этилаётган таътил Олма-отадаги коллеж ва олий ўқув юртларига тегишли эмас.
Бугунги кунда Олма-отада 210 та мактаб мавжуд бўлиб, уларда 218 минг нафар ўқувчи тахсил олади.