...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимпиадада олтин медални қўлга киритган спортчи Путиннинг совғасини сотиб юборди


18:19, 26.08.2016 Олам
 7 427

25 август куни Россия президенти Владимир Путин Рио Олимпиадаси совриндорларини тақдирлади ва олтин медаль эгаларига BMW X6 совға қилди.

Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХI ёзги Олимпиадада чемпионликни қўлга киритган россиялик спортчиларга мамлакат президенти Владимир Путин томонидан  BMW X6 автомобиллари совға қилинди. Бироқ чемпионлардан бири президент совғасини интернет орқали сотувга қўйди. Орадан кўп ўтмай, харидор ҳам топилди ва автомобиль сотилди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” ёзмоқда.
 
“Машина Россия президенти Владимир Путин томонидан Риодаги Олимпиадада олтин медаль ютган спортчига берилди! Нархи – 4. 670 миллион рубль (тахминан 72 минг АҚШ доллари)”, дейилади эълонда.
 
Россия давлат раҳбари кеча, 25 август куни “Рио-2016”да муваффақиятли иштирок этган россиялик спортчиларни тақдирлаганди.
 
BMW X6’ни айнан қайси спортчи сотгани аниқ эмас. 
 
Маълумот ўрнида,  Рио Олимпиадасида Россиядан 23та спорт тури бўйича 286 нафар спортчи қатнашди.  Якунда Россия терма жамоаси медаллар сони бўйича мусобақада тўртинчи ўринни олди.  Россиялик спортчилар жами 56 та медаль (19та олтин, 18та кумуш ва 19та бронза) ютишга муваффақ бўлдилар.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Олимпиада Россия BMW X6 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!