Киркук вилоятининг Ҳавижа шаҳрида яшовчи тинч аҳоли вакиллари ҳукумат назорати остидаги ҳудудларга қочмоқчи бўлганда террорчилар томонидан ўлдирилди.
Хабарда маълум қилинишича, тинч аҳоли вакиллари террористик ташкилот назорати остифаги ҳудуддан қочмоқчи бўлганда, жангарилар томонидан қўлга олинган ва ўлдирилган.
Киркукнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Ҳавижа 2014 йилнинг июнида ИШИД томонидан босиб олинган. Шундан буён мазкур ҳудуд террорчилар томонидан бошқариб келинмоқда. Ўтган вақт мобайнида шаҳардан 150 мингдан ортиқ одам ҳукумат назорати остидаги ҳудудларга қочиб ўтган.
Аввалроқ, Ҳавижадан қочишга уринган 3000 киши террорчилар томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳавижа тумани Киркук, Ниневеҳ ва Салоҳиддин вилоятлари орасида жойлашган бўлиб, аҳолиси 400 минг кишини ташкил этади.