...
МЕНЮ
ONLINE TV

Октябрнинг сўнгги чоршанбасида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?


17:37, 24.10.2017 Бу қизиқ
 4 328

Айрим ҳудудларда ҳарорат 25 даражагача кўтарилади.

Гидрометеорология хизмати марказидан хабар қилишларича, эртага, 25 октябрь куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилмайди. Қуёш заррин нурлари билан инсонларга яхши кайфият улашишда давом этади.
 
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Шамол тезлиги секундига 3-8 метрни ташкил қилади. Ҳарорат кундузи 20-22 даража, кечаси 6-8 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даража, кечаси 5-10 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кундузи 18-23 даража, кечаси 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳарорат кундузи 25 даражагача кўтарилади. Кечаси ҳарорат 5-10 даража илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!