...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОИТСнинг давоси топилди!


17:08, 27.01.2016 Олам
 38 605

Энди инсон ДНКсидан вирусни олиб ташлаш имкони бор. Олимлар томонидан кашф қилинган бир қанча ферментлар комбинацияси ОИВ-1 вирусини “қўлга” олади ва зарарланган ҳужайраларни даволайди.

Филадельфиянинг Темпл университети олимлари тиббиёт соҳасидаги энг оламшумул, ноёб “топилма”лардан бирига муаллифлик қилишмоқда. Бу инсониятни таҳликага солиб келаётган бедаво дардга қарши дори воситаси топилиши учун қўйилган илк қадамдир. Шу йўл билан бошқа яширин касалликларни ҳам даволаш мумкин бўлади. Бу ҳақда “Golbis.com” нашри хабар бермоқда. Proceedings of the National Academy of Sciences журналида ОИВ-1 ни инсон хужайраларидан олиб ташлаш технологияси ҳақида батафсил ёзилган мақола чоп этилди.

Статистик маълумотларга кўра, ер юзида 33 миллион киши ОИТС билан зарарланган. Гарчи касалликни кузатиб бориш имконияти бўлса-да, бундай беморлар доимий равишда керакли дори воситаларини қабул қилиб юришларига тўғри келади. Бундан ташқари касаллик инсонда бошқа, қўшимча дардларни ҳам авж олишига сабаб бўлади. Кардиомиопатия – юрак мушакларининг кучсизланиши, суяк, буйрак касалликлари каби касалликлар бемор ичиши лозим бўлган кунлик дорилар таркибидаги токсинлар натижасида пайдо бўлади.

Муаммо шундаки, ОИВ касаллик зарраларини бошқа ДНКларга мунтазам равишда жойлаштириб, юқтириб туради. Бу эса уни бедаво деб айтишга асос бўларди. Темпл университети олимларига раҳбарлик қилган яна бир олим Кэмел Халили бир неча ферментлардан иборат комбинация ДНКни, ундан сўнг РНКга борувчи ҳужайраларни тадқиқ қилади. Шундан сўнг, генетик ҳужайра даволанади, зарарсизлантирилган ҳужайралар атрофдаги ҳужайраларни зарарлашдан тўхтайди. Шу орқали бутунлай соғлом ҳужайралар вужудга келади.

РНКга олиб борувчи тизимда инсоннинг шахсий генлари таъсирида ўзгариш содир бўлмаслиги учун олимлар нуклеотид кетма-кетликдаги ферментлардан фойдаланишади. Бу йўл билан соғлом ҳужайраларнинг кутилмаганда зарарланиши ва касалликнинг давом этишининг олди олинади.

“Инсон иммун тизими ОИВ-1 вирусини ўзи, мустақил равишда енгишга қодир эмас. Бу каби ферментлар бошқа касалликларнинг ҳам давосини топишга сабаб бўлиши мумкин”, – дейди Кэмел Халили. Ушбу технология яқин йилларда ОИТСга қарши вакцина яратилишига асос бўлиб хизмат қилади. ОИВ нуклеазалар билан тўйинтирилган ҳужайраларни зарарлай олмайди, касаллик бошқа ҳужайраларга ўтмайди. Натижада, зарарланган ҳужайра нобуд бўлади. Шу орқали миллионлаб инсонларнинг ҳаёти яна давом этади.

Тажрибани охирига етказиш ва уни мукаммаллаштириш учун 2-3 йил керак бўлади. Шу билан бирга олимлар ОИВ-1 мутацияланиши ҳам мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда. Бу эса яратилажак вакцина, дори воситалари ОИТСнинг организмда ривожланишига имкон қолдирмайдиган дарадажа кучли бўлиши керак деганидир. У ҳар қандай инсонга, унинг генлари ва бошқа индивидуал ўзига хосликларидан қатъи назар ёрдам бера олиши шарт.
Умида Якубова

Теглар:ОИТС ОИВ-1 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

SIRAJADDIN
12:23 05.07.2017

OITS QARSHI VAKSINA QACHON SOTUVGA CHIQADI


Bakhtiyor Sheraliev
08:19 23.03.2016

Faqat mavjud kasalliklarninggina davosi topilishi mumkin, faqat OITS emas. O'zi yo'q narsani qanday davolash mumkin ekanligini tushunmayman. Yuqoridagi maqolada ham lof urilgan joylar anchagina ekan. Inson immum tizimi OIV virusiga qarshi kurasha olmas emish?! Har qanday sog'lom immun tizim tashqaridan kiradigan barcha qarshiliklarga bemalol bardosh bera oladi. Bu boradagi ishlar hali juda juda uzoq vaqt davom etadi.


lola
12:19 10.02.2016

Qowilaman faqat bir yol orqali yuqadi diganimasku bu kasallik


Бахром
18:38 03.02.2016

Стаматалогия, операция, укол оркали юктириб олганларчи, айникса бегунох болаларда нима айб, тана бошка дард билмас дийишади, киска фикрламенг Камола


Kamola
17:13 29.01.2016

Даво топилгани бир хисобдан яхши булса бир хисобдан ёмон. Нега дейсизми? Бу касаллик хаммамизга маълумки асосан нотўғри турмуш жараёни оқибатида вужудга келади. Аниқроги ОИТС-хиёнатнинг жазоси. Даволаш оммалашиб кетса, унда жазога учраган хиёнаткорлар осонгина қутулиб қолмасмикан...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!