...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўғил ота-онаси телефон олиб бермагани учун ўз уйини ёқиб, кулга айлантирди


16:12, 22.05.2018 Олам
 13 998

16 ёшли ўсмир бола ота-онаси янги телефон олиб бермагани учун ўз уйини ёқиб юборди.

Индонезияда 16 ёшли ўсмир бола ота-онаси янги телефон олиб бермагани учун ўз уйини ёқиб юборди. Бу ҳақда “The Straits Times” нашри хабар берди.
 
Воқеа Шарқий Ява провинциясининг Понорого округидаги Жамбон районида содир бўлган. Маҳаллий шерифнинг сўзларига кўра, Жоко Винарто отаси 50 ёшли фермер зудлик билан унга янги гаджет олиб бермаганидан жаҳли чиққан. Отаси унга янги телефонни Рамазон ҳайит байрамида совға қилишини айтган.
 
Аммо Жоко узоқ кутишни хоҳламаслигини айтиб, ошхонага ўтин олиб кириб ёқиб юборади. Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ уй бутунлай ёниб кетган.
 
Полиция оиланинг зарарини 75 миллион Индонезия рупийсига (42 миллион 660 минг) баҳолаган.
 
Винарто аввалроқ ота-онаси унга мотоцикл олиб беришдан бош тортганда уларни ўлдириш билан таҳдид қилганини таъкидлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Телефон ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!