...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЎФА Вадим Абрамовга рухсат берди


16:46, 25.06.2018 Спорт
 3 211

Мутахассис сўнгги бор “Нефтчи” клубида мураббий бўлиб ишлаган эди.

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган ўзбекистонлик мутахассис Вадим Абрамов профессионал фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, Вадим Абрамов футболга қайтиши масаласида Ўзбекистон футбол ассоциациясига мурожаат билан чиққан. Ташкилот Ижроқўми унинг аризасини ўрганиб чиқиб, Вадим Абрамовга мураббийлик фаолиятини давом эттириш учун рухсат берган.
 
“Мазкур мутахассис мамлакат футболи учун салмоқли меҳнат қилган. У эришган натижалар ҳурматга лойиқ. Шу билан биргаликда Вадим Абрамов ҳам футболчилар, мураббийлар ва мутахассисларни ҳурмат қилиши лозим”, дейилади ЎФА хабарида.
 
“Мураббийлар, клублар раҳбарлари битта жиҳатни тўғри тушуниб олиши керак. Бундан буён футбол бедарвоза бўлмайди. Ҳар бир иш, ҳар бир ҳатти-ҳаракатнинг жавоби бўлмоғи лозим. Ҳозирда ҳам буни англаб етмаётган ва ўз холича иш олиб бораётган кишилар орамизда бўлиши мумкин. Кимдир футболга гард юқтирмоқчи бўлса, унга орамизда жой йўқ. Ўз ишини билиб, профессионал тарзда адо этиш истагида бўлган, ўз устида ишлашдан тўхтамайдиган кадрлар учун эса барча эшиклар очиқ. ЎФА Вадим Абрамовнинг келгуси фаолиятига омад тилайди”, дея қўшимча қилади ЎФА Матбуот хизмати.
 
Эслатиб ўтамиз, Вадим Абрамов ЎФФ ва ЎзПФЛ ҳамда уларнинг расмийлари шаънига нисбатан нотўғри фикрлар билдиргани учун Ўзбекистон футбол федерацияси Интизом кодекси 2-бўлимининг “д” кичик бандига мувофиқ номуайян муддатга футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Вадим Абрамов Нефтчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!