...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одамлар ҳиссиётига ўйновчи янги восита: Биткоин


15:58, 27.11.2017 Олам
 5 476

Криптовалюталар бугунги кунда ўз қийматини яхшилаб бормоқда.

Маълумотларга қараганда бугунги кунда биткоин 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги чегарага яқинлашиб қолди. Бу ўсиш инсонлар ҳиссиётларига ўйновчи яхшигина восита эканини кўрсатмоқда.
 
Эрталабки савдоларда 8 600 бўлган криптовалюта, кун охирига бориб 9400 долларга кўтарилади. Бироқ савдолар якунланишига бир неча дақиқалар қолганида эса 8300 га яна тушади. Буларнинг ҳаммаси бозор иқтисодиёти шароитида нормал ҳолат сифатида баҳоланиши мумкин, бироқ бу инсон ҳаёти билан ўйнашиш ҳамдир.
 
РИА Новости агентлигининг хабарига кўра, дунёда энг машҳур бўлган криптовалюта бўлган биткоин (bitcoin) кеча рекорд даражада кўтарилиб 9495 долларга баҳоланди. Бугун эса 9724 долларга кўтарилгани маълум бўлди.
 
Bitfinex биржасида 3,05 фоизга, OKCoin биржасида 3,61 фоизга, Poloniex биржасида 2,58 фоизга кўтарилган криптовалюта қиймати 9500 АҚШ долларидан ошди.
 
Блумберг таҳлилий агентлиги мутахассисларининг фикрига кўра, криптовалюта қийматининг ошишига кичик бизнес вакиллари томонидан қизиқиш катта экани сабаб бўлмоқда.
 
“Coinmarketcap.com” савдо маконида ўтказилган савдолар ҳолатига кўра, бугунги кунда криптовалюталарнинг умумий баҳоси 303,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда.
 
Бунда биткоин 161,7 миллиард (умумий криптовалюта бозорининг 46,6% фоизи), Ethereum 46,6 миллиард, Bitcoin Cash 28,8 миллиард, Ripple криптовалютаси 9,7 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда.
 
Аввалроқ, криптовалюталар бўйича кўплаб мурожаатлар ҳамда оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий баёнот бергани ҳақида маълум қилган эдик.

Унга кўра, иқтисодиётнинг ҳозирги ривожланиш босқичида криптовалюталарни жорий этиш ва улар воситасида операцияларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирган ҳолда, мазкур операцияларда аҳолининг иштирок этиши тавсия этилмаслиги айтилган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Криптовалюта Биткоин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!