“Темирйўлчилар” биринчи бўлимнинг 25-дақиқасига қадар дарвозаларидан учта тўп ўтказиб юборишди.
Ўйин деярли тенг курашлар остида кечган бўлса-да, биринчи бўлимнинг 25-дақиқасига қадар “темирйўлчилар” дарвозаларидан учта тўп ўтказиб юборишди.
Иккинчи бўлимда эса “Локомотив” ҳам мағлубият чораси сифатида рақиб дарвозаси томон кетма-кет ҳужумлар уюштирди.
Бу эса якунда самарасини бериб, Сардор Мирзаев ўрнига майдонга тушган Нивалдо дарвозабон билан бирга-бир чиқан ҳолда дарвоза тўрини нишонга олди.
Орадан икки дақиқа ўтиб, Марат Бикмаев рақиб дарвозабонининг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, тўпни унинг устидан ошириб ташлаган ҳолда иккинчи тўпга муаллифлик қилди.
Шундан кейин ҳам “Локомотив” аъзоларида бир неча бор гол уриш имкониятлари туғилди, бироқ уларнинг аксариятида футболчиларга аниқлик етишмади.
Шу тариқа “темирйўлчилар” иккинчи сафар ўйинида ҳам ортга очколарсиз қайтишга мажбур бўлишди.
ОЧЛ-2018. Гуруҳ босқичи.
“Ал Дуҳаил” – “Локомотив” 3:2.
Голлар: Юсуф Эл Араби (9, 19), Юсуф Мсакни (24) – Нивалдо (58), Марат Бикмаев (59).
“Ал Дуҳаил”: Амин Лекомт, Мурод Нажи, Лукас Мендес, Султон Ал Браке, Муҳаммад Муса, Юсуф Мсакни, Нам Тэ Хи, Луиз Жуниор, Карим Будиаф (Б. Алрави, 72) , Алмуаз Али (И. Муҳаммад, 69), Юсуф Эл Араби.
“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Санжар Шоаҳмедов, Олег Зотеев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ислом Тўхтахўжаев, Садриддин Абдуллаев (Диёржон Туропов, 57), Сардор Рашидов (Ҳусниддин Ғофуров, 80), Сардор Мирзаев (Нивалдо, 56), Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев.
Огоҳлантиришлар: Бикмаев (41), Туропов (89).