...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обама ва Путиннинг Перудаги суҳбати 4 дақиқа давом этди


10:12, 21.11.2016 Олам
 4 928

Саммит бошланишидан аввал Обама ва Путин бироз суҳбат қуришган, шундан сўнг бир-бирларининг қўлларини сиқиб, стол атрофига ўтиришган. Гап шундаки, имо-ишорали бундай ҳаракатлар сиёсат оламида чуқур маънога эгадир.

20 ноябрь куни Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида иштирок этиш учун Перуда учрашган АҚШ президенти Барак Обама ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин қисқа фурсатли муҳокамалар ўтказишди. Бу ҳақда “Time” журнали хабар бермоқда.
 
Давлат раҳбарлари ўзаро суҳбат давомида Украина ва Суриядаги вазиятни яхшилаш борасида фикр алмашишди. Оқ уй берган хабарда Обама ва Путиннинг Перу пойтахти Лимада ўтказилган саммит олдидан қурган суҳбати 4 дақиқа давом этгани айтилади. Обама Владимир Путинни Украинадаги низоларни тўхтатишга қаратилган Минск келишуви доирасида Россияни мажбуриятларини адо этишда қўллаб-қувватлашга чақирган.
 
Ўз навбатида Путин ҳам АҚШ Бош котиби Жон Керри ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Суриядаги вазиятни яхшилаш борасида бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишда давом этишлари лозимлигини таъкидлади.
Дурдона Расулова

Теглар:АҚШ-Россия Барак Обама Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!