...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядан 9,5 млн доллар олиб чиқиб кетаётган ўзбекистонликлар ҳибсга олинди


09:54, 21.11.2016 Олам
 4 774

Оғирлиги 100 килограмдан ортган пулнинг қиймати 9,5 миллион долларга тенг.

18 ноябрь куни кечқурун Истанбулнинг Отатурк аэропортида ката миқдордаги пул маблағи олиб ўтишни мақсад қилган бир гуруҳ кимсалар қўлгаолинди. Бу ҳақда Туркиянинг “Haberlar.com” сайти хабар бермоқда.
 
Шу куни 7 кишидан иборат гуруҳ 9,5 миллион доллар миқдордаги пулни декларация ҳужжатига киритмаган ҳолда олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахсларнинг 6 нафариЎзбекистон фуқаролари бўлгани айтилмоқда. Қолган бир киши эсса Қирғизистон фуқароси эканлиги аниқланган.
 
Қўлга олинган шахслар устидан тергов-суриштирувишлари бошланиб, улар Истанбул хавфсизлик бошқармасининг Молиявий жиноятларга қарши курашиш департаментига топширилган.
 
Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги департаментга воқеага оид барча маълумотларни беришлари ҳақида сўровнома юборган.
 
Туркия ОАВларида келтирилишича, ҳибсга олинганларнинг орасида айни дамда АҚШда истиқомат қилаётган террорчилик гуруҳи раҳбари Фатҳуллоҳ Гуленга алоқаси бор кимсалар бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Туркия Истанбул Отатурк аэропорти Фатҳулоҳ Гулен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!