Ёмғир мавсумига тайёргарлик кўрилмаган бозорда аҳоли азият чекмоқда.
Ўзбек халқининг севимли қизиқчиси Хожибой Тожибоев таъкидлаганидек, “об-ҳавонинг ноқулай келганлиги сабабли” Республиканинг турли туманларидаги диққатга сазовор ҳудудлар ёхуд аҳоли гавжум жойларда сувлар тўлиб кетиши ҳолатлари кўп кузатилади.
Олдинроқ, Бухоро шаҳридаги Чор Минор қадимий мажмуасининг ёмғир ёғган пайтларда чор атрофига сув тўпланиб, ушбу иншоотга зарар етказаётганини хабар берган эдик.
Мутасаддиларнинг бефарқлиги ва мавсумга етарлича тайёргарлик кўрмаслиги оқибатида фуқаролар жабр кўради.
Жумладан, Тошкент вилояти Бўка туманидаги Деҳқон бозорининг ёмғирдан кейинги аҳволи кўпчилик аҳолининг харид учун ҳаракатланишида қийинчиликларга сабаб бўлмоқда.
Facebook ижтимоий тармоғининг Ulugbek Abdurahimov никли фойдаланувчиси ушбу бозорда ёмғир чоғида акс этган суратларни эълон қилди.
Суратда савдо расталарининг олд қисми ҳам, одамлар ҳаракатланадиган ҳудудлар ҳам жиққа лойга ботганлигини кўриш мумкин.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси “Бўка Деҳқон бозорига келмоқчи бўлсангиз, қайиқ олиб олинг” номи билан Facebook’даги “Халқ билан мулоқот” гуруҳида пост қолдирган.
Ушу постга ўз муносабатини билдирганлар “Хеч нимамас бу! Бизга 7 тоннали ош керак, 5 тоннали сумалак керак. Нима қипти ҳароб бўлса бозор”, дея киноя қилган.
Fotima Rasulova никли фойдаланувчининг “Қайиқда Бўка Деҳқон бозорида нима қиласизлар, яхшиси, Андижоннинг Жахон бозорида мазза қилиб кемада кенгина сузиб кетинглар”, деган шарҳидан Андижонда ҳам аҳвол шунақа эканлигини тасаввур қилиш мумкин.
Шарҳ қолдирганлардан яна бири “Зоир Тоирович (Бош вазир ўринбосари) ўтказган селекторда Бўка Дехкон бозорига алохида тухталди. Дастурга тушган.
Бу йил охиригача замонавий бозорга эга буласизлар”, деб шарҳ қолдирган.
Нима ҳам дердик: аввало, аҳолининг кундалик бозор-учари учун жуда зарур бўлган бозорларга мутасаддилар ташаббус билан чиқиб, қиш мавсумига вақтида тайёргарлик кўрганида шунча одам сарсон-саргардан бўлиб юрмасди.
Ушбу муносабатларнинг бозор раҳбарияти томонидан қанчалик эътиборга олиниши ва тегишли ечим топишини, вақт кўрсатади. Ва биз, албатта, бу мавзуга қайтамиз!

Икром Раҳмон