Бир вақтлар Украина можароларини тинчлантиришда АҚШ Киевга ёрдам қўлини чўзган эди.
Расмий Киев Суриядаги ДАИШга қарши кураш борасида бир қанча ғоялари бор эканини айтди. Украина Мудофаа вазирлигининг ушбу ташаббуси ҳақидаги сўзлари яқин кунларда Пентагон раҳбари Эштон Картерга етказилади. Киев Суриядаги ДАИШ террористик гуруҳига қарши курашда ҳарбий ёрдам бериши ҳақида расмий равишда таклиф берди.
“Биз ДАИШга қарши кураш борасида бир қатор режаларни ўйлаб қўйдик. Бу бир вақтнинг ўзида Сурияга ҳарбий жиҳатдан ёрдам бўлишини ҳам назарда тутаяпмиз”, – деб хабар беради “Independent” газетаси Украина ҳукумати вакилининг сўзларини келтирган ҳолда.
Бир вақтлар Украина можароларини тинчлантиришда АҚШ Киевга ёрдам қўлини чўзган эди. Энди эса ДАИШга қарши курашда Украина АҚШ билан бирлашиш ниятида. Пентагон Киевнинг бу таклифини қандай қабул қиларкин?