Накхонситхаммарат провинцияси аҳолиси тўлқинлар оролга улоқтирган самолёт бўлагини топиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, Малайзиянинг Malaysia Airlines компаниясига тегишли Boeing 777-200 самолёти 2014 йилниг 7 мартдан 8 мартга ўтар кечаси MH-370 рейси билан Куала-Лумпурдан Пекинга бўлган парвозини амалга ошириши лозим эди. Бироқ парвоздан 2 соат ўтгач лайнер билан алоқа бутунлай йўқолган. Унинг бортида 227 йўловчи ва 12 экипаж аъзолари бор эди. 2015 йилнинг январь ойида Малайзия расмийлари самолётни авиаҳалокатга учрагани ва самолёт бортидагиларнинг нобуд бўлгани ҳақида хабар қилди. Бироқ самолётга айнан нима бўлгани борасида ҳанузгача аниқ расмий маълумот мавжуд эмас. Boeing 777-200 самолёти сирли тарзда ғойиб бўлганидан сўнг, Ҳинд океанининг Реюньон француз оролида унинг қанот қисми бўлаклари топилган. Декабрь ойида Австралия хавфсизлик хизмати самолёт у билан алоқа йўқолган жой, Ҳинд океани атрофидаги оролларнинг бирига қўнган бўлиши мумкинлиги хақидаги фикрни билдирганди.