Туркия президенти россиялик ҳамкасбини футбол учрашувини томоша қилиш учун таклиф қилган.
Хабарда ёзилишича, Путин Туркияга Ражаб Тойиб Эрдўған таклифи бўйича икки мамлакатнинг футбол терма жамоаси ўртасида бўладиган ўртоқлик учрашувида қатнашиш учун келади.
Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлунинг айтишича, Анқара Россия президенти Владимир Путинни 31 август куни бўладиган Россия – Туркия терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашувида кўришни хоҳлайди.
Бу ҳақда Кремль ҳеч қандай расмий хабар бермаган.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Су-24 воқеасидан сўнг, бузилган муносабатлар Туркия президенти Эрдўғаннинг Россияга 9 августда амалга оширган ташрифи натижасида анча яхшиланди. Икки давлат раҳбарлари ҳам алоқаларнинг тикланишидан манфаатдор эканлигини билдирган эди.