...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Франция Туркия билан уруш бошлаши мумкин


19:53, 04.04.2018 Олам
 8 515

Суриядаги вазият кўп нарсаларга асос бўлиши тахмин қилинмоқда.

Олдинроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Сурияда ИШИД мағлуб этилганини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур хабардан кейин бир нечта хориж ОАВлари Суриядаги вазиятни таҳлил қилиб, турли мазмундаги мақолалар эълон қилди.
 
Жумладан, АҚШнинг Суриядан ўз қўшинларини тезлик билан олиб чиқиб кетиш қарори ва Президент Трампнинг бошқа мамлакатларни ҳам бунга чақиргани Яқин Шарқдаги янги геосиёсий ўзгаришларга сабаб бўлиши айтилмоқда.
 
Хусусан, бу борада энг кўп таъкидланаётган мавзу Туркиянинг Суриядаги курд жангариларига қарши кураши ва бунга Франциянинг муносабати бўлиб турибди.
 
Франция шу кунга қадар Суриядаги террорга қарши курашда халқаро коалицияга ёрдам бериш орқали мамлакат ҳудудига қўшин киритишни мўлжаллаб келади.
 
Ўтган ҳафтада шу мақсадда Франция Президенти Эммануэль Макрон Суриядаги халқ мудофааси кучлари (YPG) вакиллари билан учрашув ўтказган ва ушбу ҳудудга қўшин киритишини маълум қилган.
 
Бундан шу нарса маълум бўладики, Франция Суриянинг Манбиж шаҳрига (у ерда асосан курдлар яшайди) қўшин киритиш орқали Туркиянинг бу ҳудудга бўладиган юришини назорат қилишни мақсад қилмоқда, деб ёзади “Vesti.ru”.
 
Франция ҳозирда Сурияда ҳарбий ҳаракатлар олиб боришни мақсад қилмаганини билдирмоқда. Бироқ француз ҳукумати курдлар ва турклар ўртасида воситачи бўлиб, вазиятни ижобий ҳал қилишда кўмаклашиши мумкинлигни Туркияга таклиф қилди. Табиийки, Туркия ҳукумати буни дарҳол рад этган.
 
 
Шу боис Франция АҚШнинг иттифоқчиси сифатида Сурия ҳукуматининг террорга қарши курашини, шу билан бирга Туркиянинг ҳам ҳарбий ҳаракатларини диққат билан кузатмоқда.
 
Хориж ОАВлари АҚШнинг Суриядан чиқиб кетиши ўрнига иттифоқи Франция орқали бу ерга таъсир кўрсатиши мумкинлигини, мана шундагина Сурияда Туркия ва Франция зиддияти пайдо бўлиши таъкидланмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Франция Туркия Сурия YPG 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!