...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: “Россия, Хитой ва Туркия гуллаб-яшнамоқда, АҚШ эса четда томошабин”


12:28, 07.09.2016 Олам
 5 586

АҚШнинг мушҳар нашрларидан бири Обаманинг фаолиятини танқид қилди. Нашр таҳлилчисининг фикрича, Обаманинг ташқи сиёсатдаги хатолари туфайли, АҚШ жаҳонда рўй бераётган воқеаларга нисбатан томошабин бўлиб қолган.

Саккиз йил давомида АҚШ Президенти Барак Обама “тишсиз”  ташқи сиёсат олиб борди. Бу вақт мобайнида Вашингтон жаҳонда рўй бераётган воқеаларни оддий томошабин сифатида кузатди, дея ёзади “The Wall Street Journal” нашрининг таҳлилчиси Уильям Гэлстон.
 
Унинг фикрича, Ханчжоуда бўлиб ўтган G20 саммитида Хитой ҳукумати Обамага ва унинг катта ёрдамчисига “ўта ҳурматсизлик билан” муносабатда бўлди. ХХР раиси Си Цзиньпин АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ҳаракатига қарамасдан, Жанубий Хитой денгизига нисбатан даъво қилишда давом этмоқда. АҚШ давлат раҳбарининг Транстинч океани ҳамкорлиги доирасида олиб бораётган сиёсати АҚШ президентлигига нозмодларнинг ҳам қаршилигига учрамоқда. 
 
Мақолада ёзилишича, Сурияда уруш давом этмоқда,  Россия билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув ҳеч қандай натижа бермади.  Гелстоннинг сўзларига кўра, Россия Президенти Владимир Путин унча катта бўлмаган харажат билан минтақадаги ўрнини мустаҳкамлаб олди,  АҚШ эса чекинди. Суриядаги “реализм” сиёсати чалкашлик билан тугади. 
 
G20 саммитида давлат раҳбарларининг биргаликда тушган суратлари ҳам кўп нарсалар ҳақида гапириши мумкин, дейди муаллиф. Бир четда Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдўған билан суҳбатлашмоқда, Туркия давлат раҳбари уни диққат билан тингламоқда.  Бошқа томондан Обама суҳбатга қизиқиб назар ташлаб турибди,  ўртада эса Си Цзиньпин ишонч билан жилмайяпти.  Гўёки Россия,  Хитой ва Туркия гуллаб-яшнамоқда, АҚШ эса четда томошабин бўлиб қолмоқда. 
 
Агар Обама Суриядаги воқеалар АҚШнинг асосий манфаатларига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди деб ўйласа, қаттиқ хато қилади.  Суриялик қочоқлар оқими Вашингтоннинг Яқин Шарқ ва Европадаги иттифоқчиларини беқарорлаштирди. Бутун Европада миграцияга қарши кайфият ошиб бормоқда ва бу Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича референдум ўтказиши ва Германия канцлери Ангела Меркелнинг позициясининг заифлашувига сабаб бўлмоқда, дейилади мақолада. 
 
Хулосада муаллиф шундай фикр билдиради:  “Қилинган кўплаб хатоларга қарамасдан, АҚШ жаҳондаги тинчлик ва хавфсизликнинг кафолатчиси сифати қолаверади”. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Барак Обама Сурия Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!