...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурсултон Назарбоев ва Дональд Трамп учрашувда нимани муҳокама қилишади?


13:24, 13.01.2018 Олам
 3 380

Икки президентнинг учрашув кун тартибида, ядро қуролининг кенг тарқалишининг олдини олиш масаласи ҳам ўрин олган.

Аввалроқ, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг жорий йилда АҚШга расмий ташриф буюриши тўғрисида хабар берилган эди.
 
“Казинформ” давлат ахборот агентлигининг Қозоғистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар институти директори ўринбосари Санат Кушкумбаевга асосланиб берган хабарига кўра, АҚШ ва Қозоғистон президентлари Сурия, Афғонистон масалалари ҳамда Россия билан муносабатларни муҳокама қилишади.
 
Экспертнинг фикрига кўра, АҚШ Қозоғистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициялар бўйича йирик шерикларидан бири. Кушкумбаев, “Биз, АҚШ билан  ўз алоқаларимизни кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтаришимиз керак. Америка Қўшма штатлари мустақилликни қўлга киритганимиздан бери стратегик шеригимиз. Айнан, 26 январда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 26 йиллиги ҳам нишонланади”, деб қўшимча қилган.
 
Экспертнинг айтишича, икки президентнинг учрашув кун тартибида ядро қуролининг кенг тарқалишининг олдини олиш масаласи ҳам ўрин олган. 
Обил Сафаров

Теглар:Қозоғистон АҚШ Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!