Назарбоев барчани Chanel ёки Gucci соатлари ўрнига Қозоғистонда ишлаб чиқарилган соатларни тақишга чақирди.
Ушбу форум доирасида тадбир иштирокчиси 25 ёшли тадбиркор Арман Доскамбаев давлат раҳбарига Қозоғистонда ишлаб чиқарилган, қиймати 350 минг тенге бўлган соат совға қилди. Бу ҳақда “Nur.kz” нашри хабар қилди.
Арман Доскамбаев соат ишлаб чиқариш бўйича ўз бизнесига эга. Жарроҳликда фойдаланиладиган пишиқ пўлатдан ишланган бу соатнинг устки қисмига тилла суви югуртирилган. Устидаги шиша қисми эса кўкиш ёқутдан ишланган ушбу соат мамлакат раҳбари учун махсус тайёрланган.
“Энди Швецариянинг эмас, ўзимизнинг соатни тақамиз”, деди Қозоғистон президенти соатни қабул қиларкан.
Шу билан бирга, Назарбоев барчани Chanel ёки Gucci соатлари ўрнига Қозоғистонда ишлаб чиқарилган соатларни тақишга чақирди.
“Мен атай Қозоғистондаги кийим тикиш фабрикаларига бораман. Ўзимизда тикилган костюмларни кияман. Биз ишлаб чиқараётган оёқ кийимлар, айниқса, аёллар поябзаллари сифати жуда яхши эмиш. Барчамиз шундай сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқараётган юртимиз енгил саноатини қўллаб-қуввалашимиз керак. Сиз, биз маҳсулотларини ҳарид қилишни яхши кўрадиган ўша брендларнинг сифати яхши, деб ўйлайсизми? Йўқ, улар номни сотишяпти холос. Бизникилар эса тикишяпти. Бизнинг маҳсулотлар уларникидан аъло. Қизларимиз “Эгнимда Chanel ёки Gucci брендининг либоси”, дейишга кўникиб қолган. Эътибор билан қарасангиз, уларда сифат йўқ”, дея қўшимча қилди Нурсултон Назарбоев.