Вертолёт нефть қазиб чиқарувчи компаниялардан бирига тегишли.
Норвегиянинг Берген шаҳри яқинидаги қирғоқ бўйида нефть қазиб чиқарувчи компаниялардан бирига тегишли транспорт вертолёти қулаб тушди. Вертолёт Шимолий денгизга бориб тушган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Фалокат оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Вертолёт бортидаги одамларни қутқариш учун қутқарув хизмати вертолётлари ва катерлари юборилди. Бу ҳақда Норвегия координацион қутқарув маркази маълум қилди, дейилади хабарда
“Биз воқеа қандай содир бўлгани ва вертолёт нима сабабдан қулаганини билмаймиз”, дейди коордианцион қутқарув марказининг вакили
Бьёрн Ярле.
Маълумотларга кўра, вертолёт бортида 15-17 киши бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, воқеа вақтида портлаш овози эшитилган.
Қутқарув хизмати ходимлари вертолёт қайси компанияга тегишли экани ва қаерга учаётгани ҳақида маълумот бера олмадилар.

Руслан Сулаймонов