...
МЕНЮ
ONLINE TV

Норвегияда қулаган вертолёт йўловчиларининг жасади топилди


18:34, 29.04.2016 Олам
 2 478

Вертолёт Statoil компаниясига тегишли эканлиги аниқланди.

Аввалроқ,  Норвегиянинг Берген шаҳридан унча бузоқ бўлмаган Шимолий денгиз қирғоғида транспорт вертолёти қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди. Норвегия қутқарув хизмати ходимлари денгизда вертолёт ҳалокати натижасида вафот этган одамларнинг жасадларини топдилар.
 
Маълумотларга кўра, вертолёт Statoil компаниясининг нефть платформасидан Шимолий денгиз бўплаб Берген аэропортига парвоз қилган.  Ҳаво транспорт воситасининг бортида 11 нефтчи ва икки нафар экипаж аъзолари бўлган.  Воқеа Тошкент вақти билан 15:20да содир бўлди.
 
Гувоҳларнинг айтишича, вертолёт ҳавода мувозанатни йўқотган ва ерга қулаб тушиб, ёниб кетган. 
 
Полициянинг тасдиқлашича, ҳалокат бўлган жойда қурбон бўлганларнинг жасадлари топилди,  лекин уларнинг сони нечта эканлиги айтилмади,  дейилади хабарда. 
 
Ҳалокат қурбонларининг жасадларини қидириш ишлари давом этади. Statoil компанияси ҳалокатга учраган вертолёт моделининг парвозларини тўхтатиб қўйди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Норвегия Statoil Вертолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!