Кинотеатр XXVI Норвегия Халқаро кинофестивали муносабати билан ишга туширилди.
Кинотеатр XXVI Норвегия Халқаро кинофестивали иш бошлаши муносабати билан 18 январь – фестивалнинг илк кунида очилди. У ерда ҳафтанинг ҳар кунида биттадан фильм томоша қилиш мумкин.
Кинотеатр бор йўғи икки кишига мўлжалланган бўлиб, унинг ташқи кўриниши газета-журналлар билан савдо қилувчи шаҳобчани эслатади. Икки кишилик чипта нархи 500 Норвегия кронаси (сал кам 60 АҚШ доллари)га тенг. Ташкилотчиларнинг айтишича, кинозал одатийларидан фарқ қилмайди, фильмни трансляцияси учун киномеханик хизматидан фойдаланилади.
Норвегия Халқаро кинофестивали 1991 йилдан бери ташкил қилиниб келинади. У Европада нуфузи баланд ва кенг кўламли кино байрамларидан бири ҳисобланади. Европа, Америка, Осиё ва россиялик кино режиссёрларнинг 100 дан ортиқ картинаси 2016 йилги фестивал дастуридан ўрин олган.
Шоҳиста Абдураззоқова