Мессининг янги шартномасидаги трансфер қиймати 300 миллион еврони ташкил этган
Унга кўра, аргентиналик футболчи “Барселона”да 2020/2021 йилги мавсуми якунига қадар қолиши келтириб ўтилган.
Маълумотларга кўра, Месси янги шартномага мавсумолди машғулотлари бошланиши биланоқ имзосини чекади.
Маълумот учун, узоқ кутилган шартнома имзоланиши деярли бир йилдан бери муҳокама қилиб келинади. Шунча вақт ичида “Барселона” раҳбарияти футболчи билан турли музокараларни олиб боришди.
Эслатиб ўтиш жоиз, Мессининг янги шартномасидаги трансфер қиймати 300 миллион еврони ташкил этган.