...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нилуфар ва Мунисанинг куни Манзуранинг бошига тушди


01:06, 29.09.2015 Шоу-бизнес
 5 433

Манзура инстаграм ижтимоий тармоқида энг фаол хонандалардан бири хисобланади.

   "Ниҳол" мукофоти совриндори хонанда Манзура ижтимоий тармоқлардан инстаграмда энг фаол санъаткорлардан бири саналади. Хонанда Qalampir.uz мухбирига инстаграмдаги шахсий саҳифаси хаккерлар томонидан ўзлаштирилганини, айни дамда ундан фойдаланиш имконияти чекланганини маълум қилди. Шу бугунгача хонандани инстаграм ижтимоий тармоғида 210 мингдан ортиқ фойдаланувчи кузатар эди. Унинг инстаграмга жойлаган суратлари эса жами 1923 тани ташкил этади. У сўнги суратини бундан 4 кун аввал пойтахтдаги Ҳазрати Имом мажмуаси атрофидаги сайр вақтида қўйган эди.

   Дарвоқе, бундан бироз аввалроқ хонандалар Муниса Ризаева ва Нилуфар Усмонова ҳам инстаграмдаги шахсий саҳифаларига хаккерлар "ҳужум" қилганини маълум қилишганди. Бироз муддатдан сўнг барчаси изига тушиб, икки хонанданинг саҳифаси ўзига қайтарилди. Манзура ҳам инстаграмдаги шахсий саҳифасини қайтаришга жиддий киришганини маълум қилди.
Қамариддин Шайхов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!