Хонанданинг мухлислари орасида Нилуфар Усмонова қиз фарзанд кутаяпти, деган гап-сўзлар болалади.
Хонанданинг мухлислари орасида Нилуфар Усмонова қиз фарзанд кутаяпти, деган гап-сўзлар болалади. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор, албатта.
Айни кунларда телеканаллар ва радио эфирларидан йироқда бўлган Нилуфар Усмонова интернет орқали “Дадасининг қизи” номли янги таронани тақдим этди. Қўшиқ отасининг қизларига бағишланган.
Одатда Нилуфар Усмонова қўшиқларини ўз ҳаётидаги воқеаларга асосланиб яратади. Юлдуз Усмонова 50 ёшни қаршилаганида “Ҳофиза онам” деб куйлаган Нилуфарнинг яна бошқа кўплаб қўшиқлари ўз ҳаётига тегишлилигини ҳисобга олсак, навбатдаги қўшиқда ҳам хонанда кутилаётган меҳмон қиз эканига ишора берган бўлса, ажаб эмас.