...
МЕНЮ
ONLINE TV

Nike “Келажакка қайтиш” фильмидаги кроссовкаларни яратди


10:20, 22.10.2015 Олам
 2 326

“Келажакка қайтиш” фильми эсингиздами? Унинг сюжетига кўра, бош қаҳрамонлар Марти Макфлай ва Док 1985 йилдан 2015 йилнинг 21 октябрига вақт машинасида учиб келишлари керак эди...

   Спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи Nike бренди “Келажакка қайтиш 2” фильмида фойдаланилган кроссовканинг янги, замонавий нусхасини яратди. Nike расмий сайтидаги маълумотларга кўра, компания янги оёқ кийим намунасини “Келажакка қайтиш” кинотрилогиясида Марти Макфлай образини яратган актёр Майкл Жей Фоксга совға қилди.

   Компаниянинг янги турдаги кроссовкаси - Nike Magда анъанавий боғичли кўриниш янги ва бетакрор дизайн билан уйғунлашган. Шу сабабли у ўта нозик дидли харидорларга ҳам манзур бўлади.

   Оёқ кийимдаги боғичлар ўзига хос тарзда уни кийган инсон ҳаракатларига реакция билдиради. Бу эса кроссовкани кийиш ва ечишда қулайликни таъминлайди. Компания мутахасислари уни яратиш механизмида янги рақамли технологиялардан фойдаланишганларини таъкидлашди.

   Кроссовкалар ташқи кўриниши билан машҳур фильмда қўлланилган оёқ кийимини эслатади. Ундан фарқ қилувчи ягона жиҳати эса-боғичларнинг автоматик тизими мавжуд эмаслигида. Бундай тизим компаниянинг 2011-йилда намойиш этилган оёқ кийимида қўлланилган эди.

   Эслатиб ўтамиз, Nike компаниясига 1964 йилда АҚШда асос солинган. У дастлаб Blue Ribbon Sports деб номланган эди. Унинг штаб-квартираси Орегон штатининг Бивертон шаҳрида жойлашган. Nike бир нечта номдор футбол клублари жумладан, “Барселона”, “Интер”, “Пари Сен-Жермен” каби жамоалар учун спорт кийимлари ва анжомларини ишлаб чиқаради. Компания маҳсулотлари, шунингдек, Nike Golf, NikeLab, Nike Pro, Nike+, Air Jordan ва Nike Skateboarding сингари брендлар остида ҳам ишлаб чиқарилади.
Севара Нишонова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!