
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида яшовчи В.Ю.Зайцев ўз онасини ўлдириб 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Жиноятчи жасадни қолдириб, воқеа жойидан қочиб кетган. Тергов ва суриштирувлар ишлари натидасида жиноятчи қўлга олинди. Олмаота туманидаги ихтисослаштирилган туманлараро суди фуқаро В.Ю.Зайцевга нисбатан жиноий ишни кўриб чиқди. Суд ҳукмига биноан, қотилликда айбланган Зайцев 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.