...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанет Жексон суратларини саҳифасига жойлаштирган Instagram фойдаланувчилари блокировка қилинди


11:15, 22.10.2015 Олам
 2 863

Instagram ижтимоий тармоғи маъмурияти АҚШлик хонанда Жанет Жексон концертидаги суратларни ўз шахсий саҳифасига жойлаштирган бир нечта фойдаланувчилари аккаунтларини блокировка қилди.

   The Guardian нашрининг хабар беришича, уларнинг ҳар бирига ижтимоий тармоқ маъмурияти томонидан муалллифлик ҳуқуқини бузганлиги тўғрисида хабар жўнатилган. Айрим аккаунтлар эса огоҳлантиришсиз ўчириб юборилган. Ижтимоий тармоқ маъмурларининг таъкидлашларича, баъзи аккаунтлар янглиш блокировка қилинган ва уларнинг қайта тикланиши ижтимоий тармоқ маъмурияти томонидан кафолатланади. Сал аввалроқ, ижтимоий тармоқ маъмурияти фойдаланувчиларни Жанет Жексоннинг концерти суратлари ҳамда видеоларини тармоққа жойлаштирмасликлари ҳақида огоҳлантирган эди.

   Жорий йилнинг 2 октябрида хонанданинг “Unbreakable” деб номланган мусиқий альбоми мухлисларга тақдим этилган эди. Айни пайтда хонанда мазкур альбом доирасида мамлакат бўйлаб концерт дастурларини тақдим этмоқда. Жексон концертидаги сурат ва видеоларини интернетга жойлаштиришни таъқиқлаган. Расмий рухсат олган фотосуратчилар эса хонанданинг ҳар бир чиқишини бор-йўғи 30 сония мобайнида суратга олишлари мумкин. Unbreakable мусиқий альбоми хонанданинг 7 йил ичида чиқарган биринчи альбомидир. Мазкур альбом бир ҳафта ичида 116 минг нусхада сотилган. Бундан ташқари, у тезда АҚШнинг Billboard чартида биринчи ўринни забт этди.

   Эслатиб ўтамиз, Жанет Жексон марҳум поп қироли Майкл Жексоннинг синглиси. Унинг илк альбоми 1982 йилда сотувга чиқарилган. Жанет шунингдек, кинофильмларда ҳам суратга тушади. Унинг 2011 йилда нашрдан чиққан, ҳаётий маслаҳатлардан иборат “True You” китоби The New York Times нашри ўтказган сўровномага кўра, бестселлер асарлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган.
Севара Нишонова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!