...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нигерияда уч нафар худкуш-террорчи теракт содир этди


10:42, 16.08.2017 Олам
 1 661

Худкуш-террорчилар асосан қочоқлар лагери жойлашган бозорлар ҳудудида ўзларини портлатган.

15 август куни Нигерияда теракт юз берди. Худкуш-террорчининг бозорда ўзини портлатиши оқибатида камида 27 киши қурбон бўлган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар тарқатди.
 
Воқеа Майдугури шаҳри яқинидаги Кондуга қишлоғида содир бўлди. Қутқарув хизматидан хабар беришларича, яна 2 нафар худкуш-террорчи қочоқлар лагери дарвозаси олдида ўзларини портлатишган. Бу лагерь ҳам бозор яқинида жойлашган.
 
Иккинчи портлаш оқибатида ҳеч ким вафот этмади, аммо жароҳатланганлар бўлди. Умумий ҳисобда 83 киши яралангани ҳақида маълум қилинди.
 
Нигерияда “Боко Харам” ислом радикал гуруҳи қўним топган. Унинг тарафдорлари ғарб маориф тизимига қарши чиқиб, бутун мамлакатда шариат қоидаларини ўрнатишни мақсад қилган. Гуруҳ жангарилари бир неча марта терактлар содир этган. Бундан ташқари, босқинчилар қизларни ўғирлаш билан ҳам шуғулланади. 30 март куни жангарилар 22 аёлни ўғирлаб кетган эди.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Нигерия Теракт Боко Харам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!