...
МЕНЮ
ONLINE TV

Непал тоғларида йўловчи самолёти ғойиб бўлди


13:39, 24.02.2016 Олам
 2 432

Самолёт бортида 21 нафар йўловчи бўлган.

Бугун, 24 февраль куни Непалнинг Tara Air авиакомпаниясига тегишли самолёти мамлакат тоғ зонаси ҳудудидан учиб ўтаётган чоғида ғойиб бўлган. Маълумотларга кўра, унинг бортида 21 нафар йўловчи манзили томон йўл олмоқда эди. Бу ҳақда “News.rambler.ru” нашри Breaking News Feed портали маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Ушбу самолёт йўловчиларни Жомсом шаҳридан Покхара аҳоли пунктига олиб кетаётган эди. Эслатиб ўтамиз, Tara Air Yeti Airlines авиакомпниясининг бир бўлаги саналади. У 2009 йил ташкил этилган авиакомпаниянинг базаси Трибхуван халқаро аэропортида жойлашган. Tara Air мамлакат тоғ ҳудудлари устидан йўловчиларни ўз манзилларига етказиш билан шуғулланади.

2010 йил ҳам Tara Air авиакомпаниясининг яна бир самолёти ғойиб бўлганди. Орадан бир неча кун ўтиб унинг портлаб кетгани маълум бўлган. Ўшанда самолёт бортидаги 19 нафар йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзолари ҳалок бўлганди.

Айни вақтда йўқолиб қолган самолётнинг тоғлар орасига қулаб тушгани билан боғлиқ таҳминий маълумотлар бор. Ҳатто самолёт бўлакларини эслатувчи металл бўлаклари ҳам топилгани айтилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Непал Tara Air Самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!