...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нега ер титрамоқда? Индонезияда ҳам зилзила!


13:30, 23.01.2018 Олам
 6 092

Ер негадир тез тез силкинмоқда?!

Бугун, 23 январь соат 06:27 да Ўзбекистонда 4 балли зилзила қайд этилгани хақда хабар берган эдик.
 
Бугун, 23 январь куни Индонезиянинг аҳолиси энг зич жойлашган Ява оролининг жанубий-ғарбий соҳилида 6,4 балли зилзила рўй берди, деб РИА Новости хабар берди.
 
Силкинишлар Тошкент вақти билан 11.34 да, Лебак округида қайд этилган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурда бўлган.
 
АҚШ Геология хизмати берган ахборотга кўра зилзила 6,0 балли бўлган.
 
Қурбонлар, талофатлар ва цунами ҳақда маълумотлар келмаган.
 
Бироз олдин, Филиппиннинг Албай вилоятидаги Майон вулқони отилгани ҳақда хабар берган эдик.
 
Бу зилзила сўнгги 15 кунда кузатилган еттинчи кучли зилзиладир.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Индонезия Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!