Туркия томонидан Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилгандан кейин икки давлат ўртасида муносабатларнинг кескинлашуви Қозоғистон учун улар билан муносабатларда мураккабликларга сабаб бўляпти.
"Қозоғистон мустақиллигини қўлга киритган кундан бери икки қардош халқларнинг алоқларани мустаҳкамлашлашга ҳаракат қилмоқда", – дейди Қозоғистон раҳбари учрашув давомида. Унинг сўзларига кўра, Туркия раҳбарияти билан йўлга қўйилган яқин алоқалар туфайли қачонлардир йўқолган муносабатлар қайтадан тикланди.
"Туркиянинг Қозоғистон учун аҳамияти жуда катта ва биз ҳамкорлик қилишдан тўхтамаймиз", – дейди Назарбоев.
"Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви катта муаммога сабаб бўлди. Икки давлат ҳам бизнинг муҳим иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиздир", – дейди Қозоғистон Президенти.
Эслатиб ўтамиз, Туркия томонидан Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилгандан кейин икки давлат ўртасида муносабатларнинг кескинлашуви Қозоғистон учун улар билан муносабатларда мураккабликларга сабаб бўлаётгани ҳақида аввалги мақолаларда айтиб ўтган эдик.
Қозоғистон Россия билан бир қанча ташкилотлар – Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Эвросиё иқтисодий иттифоқи, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти доирасида яқин алоқалар олиб боради. Бошқа томондан, Қозоғистон ва Туркия иқтисодий соҳада яқин ҳамкорлар ҳисобланишади. Туркия Қозоғистонда қурилиш ва тўқимачилик саноатларига катта миқдорда инвестиция киритган. Шунингдек, улар ўртасидаги ўзаро маданий алоқалар ҳам узоқ йиллик тарихга эга. Қозоғистонда бир қанча турк лицейлари фаолият кўрсатади ва икки мамлакатни бир-бирига боғлаб турадиган энг кучли хусусият тил ва дин яқинлиги саналади. Осиёда барча туркий халқларни бирлаштириш ҳақидаги ғояларнинг асосий ташаббускори ҳам одатда Туркия ҳисобланади.