...
МЕНЮ
ONLINE TV

Назарбоев қачон янги ҳукумат раҳбари тайинланишини маълум қилди


13:17, 09.09.2016 Олам
 4 701

Кеча, 8 сентябрь куни Қозоғистон бош вазири Карим Масимов ўз лавозимидан озод этилган эди.

Аввалроқ, Қозоғистон бош вазири Карим Масимов лавозимидан озод этилиб, Республиканинг Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Унинг ўрнига ҳукуматни вақтинчалик Бакитжан Сагинтаев бошқариб туради.
 
Бугун, 9 сентябрь куни, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукуматнинг янги таркиби икки кун ичида шакллантирилишини эълон қилди.  Бу ҳақда Назрабоев ҳукуматнинг кенгайтирилган тартибда ўтказилган мажлисида айтиб ўтди, дея “Nur.kz” ёзмоқда
 
 “Бугун-эрта, яқин кунларда янги ҳукумат таркиби иш бошлайди”,  дейди Қозоғистон давлат раҳбари. 
 
Унинг сўзларига кўра, янги ҳукуматни шакллантириш ишлари узоққа чўзилмайди.
 
Маълумот учун,  Карим Масимов Қозоғистон бош вазири сифатида 2014 йилнинг 2 апрелидан буён ишлаб келаётган эди. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон Карим Масимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!