...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наҳотки? Викинглар мусулмон бўлганми?


10:44, 07.10.2017 Олам
 4 290

Икки йил аввал викингларга тегишли қабрдан “Оллоҳ” деб ёзилган узук топилган эди.

Швецияда IX асрга тегишли Викинг қабристонида “Оллоҳ” ва “Али” деб ёзилган кийим ва матоларни топилган. Бу ҳақда “Sabah” нашри хабар бермоқда.
 
Уппсала университетининг археоло́гия кафедраси илмий тадқиқодчиларидан бири — Анника Ларсон “Бу кутилмаган топилма бўлди. Викинглар, ислом динида мавжуд бўлган ўлимдан кейинги тугамас жаннат ҳақидаги қарашлардан таъсирланган бўлиши мумкин”, деб таъкидлаган.
 
Шуниндек, топилган сўзлар араб тилининг куфи хатида ёзилган. Викинглар вафот этган яқинларини кийим ва қимматбаҳо тош ва тақинчоқлар билан кўмиш улар учун урф бўлган.
 
Анника Ларсон викинглар ва ислом маданияти ўртасида савдо алоқалари мавжуд бўлганлигини айтди. Юқоридаги кийим ва матолар мусулмон араблар ва ўрта осиёлик савдогарлар томонидан олиб келинган бўлиши мумкин, деган илмий фаразни ҳам илгари сурди.
 
Демак, викинглар мусулмон бўлишмаган. Улар шунчаки Арабистон ярим ороли ва Марказий Осиё ҳудудларидан олиб келинган мато ва буюмлар билан бирга кўмилганлар.
 
Икки йил аввал викингларга тегишли қабрдан “Оллоҳ” деб ёзилган узук топилган эди.
 
Маълумот учун, викинглар IX–XI асрларда яшаган скандинавиялик кўчманчи халқ бўлган.  
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Викинглар Ислом 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!