...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наҳотки! Саратон хасталигини инсоннинг ўзи “яратди”ми?


15:52, 09.11.2017 Саломатлик
 9 107

У атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва нотўғри овқатланиш, тартибсиз ҳаёт кечириш ва қаттиқ стресс ҳолатлари натижасида келиб чиқади.

Тиббиётда “саратон” энг оғир касаллик ҳисобланади. АҚШ тиббиёт ходимлари унга қарши янги даволаш усулини топганликларини фанга маълум қилишди. Бироқ...
 
Бироқ хасталик, минг афсуски, аксарият ҳолларда ўлим билан якунланади. Уни кўпчилик “бедаво дард” деб аташлари ҳам беъжиз эмас. Бироқ, умид ва ишонч энг охирида ўлади, деганларидек, хасталикни енгишда инсоннинг руҳий ҳолати ҳам муҳим аҳамият касб этади.
 
Шунга қарамай илм-фан изланишда.... Илмий гуруҳ раҳбари С. Риделнинг айтишича, АҚШда топилган усул шу кунгача қўлланиб келинган усуллардан буткул фарқ қилади. Янги терапия кўплаб оғир аҳволдаги беморларни ўлимдан сақлаб қолди.
 
Генетик модификацияланган иммунал ҳужайралар ёрдамида касалликнинг сўнгги босқичида бўлган беморларнинг 90%и асл ҳолига қайтиб, дарддан бутунлай фориғ бўлган.
 
Тўғри, АҚШ олимларининг ушбу “баёнотида” “даво”дан кўра кўпроқ “умид” бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Аниқроғи, инсоният ҳозирча бу дардга “аниқ-тиниқ” даво топганича йўқ.
 
Сайёрамизда оғир касалликдан вафот этаётган ҳар саккиз кишидан биттаси саратон (cаncer) туфайли оламдан ўтади.
 
Бу арабча сўз бўлиб, у “қисқичбақа” (“рак”) деган маънони англатади.
 
Касалликни айнан шундай номланишига сабаб, у қисқичбақа каби инсоннинг бирор аъзосини қаттиқ қисиб олиб, ўша органнинг фаолиятига нуқта қўяди.
 
Бу хасталик эпителий тўқимасида ривожланадиган хафвли ўсма ҳисобланиб, тери, шиллиқ қаватлар, қизилўнгач, ўпка, меъда-ичак йўли, сийдик таносил аъзолари ҳамда мияда пайдо бўлади.
 
Саратон ҳужайралари жуда тез бўлинади ва ривожланади, шунингдек, атрофдаги соғлом ҳужайраларни емириб боради.
 
Касалликнинг вужудга келиши ва ривожланиши юзасидан фанда турли хил қарашлар мавжуд. Бу борада жаҳон олимлари кўп йиллардан бери баҳс-мунозара олиб боришмоқда.
 
Фикрларнинг хилма-хиллиги орасида, бизнинг назаримизда, профессор И. Залмановнинг мулоҳазалари диққатга сазовордир.
 
Унинг фикрича, “Саратон касаллиги организмдаги баъзи бир тўқималарнинг “дайди ҳужайралари”ни назорат қила олмаслигидир. Ушбу “дайди”лар инсон организмида ўзига “ҳамтовоқлар” топиб, шу аснода унинг фаолиятини буткул издан чиқаради”.
 
Машҳур профессорлар Девид ва Симмерманлар бу касалликка қуйидагича таъриф беришган: “Бугунги кун саратон хасталиги — инсон қўлларининг иши”.
 
У атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва нотўғри овқатланиш, тартибсиз ҳаёт кечириш ва қаттиқ стресс ҳолатлари натижасида келиб чиқади.
 
Саноат ривожланган мамлакатларда саратон юрак қон-томир касалликларидан кейинги ўринда турувчи “ўлим сабабчиси” ҳисобланади.
 
Нима сабабдан қадимда рак касаллиги кам учраган?
 
Чунки атроф-муҳит тоза бўлган, минглаб завод ва фабрикалар ўзидан заҳарли газлар чиқармаган.
 
Саратон тўсатдан пайдо бўлмайди, кўпинча рак нишонаси деб аталиб, сурункали кечадиган патологик ўзгаришлардан сўнг ривожланади. Тери, меъда, бачадон, бўйиндаги узоқ вақт битмайдиган яралар оқибатида пайдо бўлади.
 
Касаллик ўсма ҳосил бўлиб ривожлангандан кейингина белгиларини намоён қилади ва саратон ўсаётган аъзо фаолияти кескин бузилади.
 
Хасталикнинг ушбу тури эркакларнинг қуйидаги аъзоларида учрайди. Булар меъда, бронхлар, тери, пастки лаб, оғиз бўшлиғи, ҳалқум. (Улар тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилганликлари сабабли бу касалликка кўпроқ чалинишади).
 
Аёлларда эса бачадон, овқат ҳазм қилиш аъзолари, сут безлари ва тери саратони кузатилади.
 
Бугунги кунда барча тиббиёт ходимлари-ю олимлар саратон касаллигини даволашнинг турли йўлларини ўйлаб топишмоқда. Бироқ, ҳар бир инсон ўз соғлигига бефарқ бўлмаслиги лозим.
 
Муҳими, тиббиётнинг тўрт олтин қоидасига амал қилиш даркор. Тўғри овқатланиш, вақтида дам олиш, стресс ҳолатлардан асраниш ва тозаликка риоя қилиш. Шунда соғлик бизнинг энг ишончли дўстимизга айланади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “тезпишар” деб аталадиган чала ва хом “Fast food”ларнинг хавфлилик даражаси ҳақида айрим маълумотларни келтирган эдик.
 
Ижтимоий тармоқларда тарқалган бир видеолавҳада айнан шу — саратон ўсимтаси (тахминимизча) мустақил организм сифатида “ҳаракатланади”. Жумладан унга саримсоқпиёз бўлаги ва тилла буюм “таъсири” турлича “реакцияга” сабаб бўлишини кўришимиз мумкин.
 
Ҳеч бир илмий асосга эга бўлмаган ва расмий тиббиёт мутахассислари томонидан тасдиқланмаган мазкур лавҳа шунчаки кишиларни лол қолдиришга уриниш учун ўйлаб топилган “томоша” бўлиши ҳам мумкин. Бироқ айнан саримсоқпиёз ва тилла буюмларнинг одам организмига таъсирида аллақандай мантиқ ётгандек туюлади.
Меҳрангиз Ғаниева

Теглар:Саратон хасталиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!