Навоий вилоятида ташкил этиладиган экоқўриқхоналарда турли хил ўсимликлар экилади ва кўпайтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Навоий вилоят бўлимининг кимё технологиялар, нанотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги бўлими мудири Муҳиддин Усмонов мазкур экоқўриқхоналарда саксовул ва чўлнинг иссиқ-совуғига чидамли озуқабоп ўсимликлар экилишини маълум қилди.
Натижада, бўш ётган жойлар обод этилиб, ёзда бу ўсимликлардан асаларичилик қишда эса чорвадорликда фойдаланиш кўзда тутилган.