Жанубий Корея Президенти Мун Чже Ин ўт ўчирилганидан кейин фавқулодда чоралар кўриш учун йиғилиш ўтказишини билдирди.
Ёнғин бугун, 26 январь тонгида содир бўлган. Ўт ўчирувчиларнинг таъкидлашича, дастлаб икки ҳамшира бинонинг фавқулодда хизмат хонасида портлаш содир бўлганини кўрган.
Сежонг шифохонасида қариялар даволаниш маркази ҳам бор. Бинода ёнғин бошланганда у ерда 194 киши бўлган. Улардан 90 таси ўзи ҳаракатлана олмайдиган беморлардир.
Расмийлар ёнғин натижасида 31 киши ҳалок бўлганлигини ва 77 киши оғир жароҳатланганини таъкидлашди.
Ёнғин бугун, 26 январь маҳаллий вақт билан 7:35 ва 10:30 оралиғида ўчирилган.
Жанубий Корея Президенти Мун Чже Ин ўт ўчирилганидан кейин фавқулодда чоралар кўриш учун йиғилиш ўтказишини билдирди.