...
МЕНЮ
ONLINE TV

НАТОнинг шарқий чегараларни мустаҳкамлашдан мақсади нима?


00:34, 11.02.2016 Олам
 2 916

10-11 феврал кунлари НАТО Мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади.

10 февраль  куни  НАТОнинг Белгия  пойтахти Бруселдаги  штаб-квартирасида  Мудофаа вазирлари иштирокидаги  мажлиси  бошланди.  Мазкур  йиғилиш икки кун давом этади.  Унда кун тартибига бир қатор  муҳим масалалар  қўйилган.  Учрашувни  НАТО бош котиби Йенс Столтенберг  очиб берди:
 
"Бугун ва эртага,  биз мудофамизни  янада кучайтириш учун қарорлар қабул қиламиз. Умид қиламанки,  Мудофаа вазирлари иттифоқимизнинг шарқий чегараларида келажакдаги иштирокимизни янада кучайтиришга рози бўладилар.

Биз аллақачон сезиларли даражада ҳарбий кучимизнинг мавжудлиги ва доимо шай туриш қобилиятини кучайтирдик.

Ўтган йилнинг якунида биз Туркия учун  Қора ва Ўртаер денгизларида ҳарбий иштирокни кучайтириш,  ҳаво патрулини олиб бориш ва "АВАКС" кузатув самолётлари билан кафолат чораларини кучайтиришга келишиб олдик ва Туркия ҳаво мудофасини кучайтириш мақсадида "Патриот" батареяларимизни жойлаштиришда давом этишга қарор қилдик.

Биз,  шунингдек,  гибрид таҳдидларга қарши чораларни кучайтиряпмиз.

Бир нарсани эълон қилишдан мамнунманки,  йғилиш баҳонасида  НАТО ва Европа иттифоқи биргаликда кибер ҳамкорликни кучайтириш тадбирларини олиб бориш учун келишиб оладилар. Шунингдек,  биз озиқ-овқат ва энергия таъминоти ҳамда транспорт ва коммуникация тармоқлари бўйича иттифоқимизнинг эластиклигини янада ошириш учун қадам ташлаймиз.

Биз ЕИ ва шу билан бирга ҳамкорларимиз – Австралия,  Финландия,  Грузия,  Иордания ва Швеция вакиллари билан учрашиб, улар билан  шарқ ва ғарбдаги қўшни ҳудудларимизда мавжуд муаммоларни қандай  ҳал этиш ҳақида фикр алмашамиз.

Йиғилиш давомида,  Европа ва унга яқин Туркия,  Сурия ва Яқин Шарқдаги қочоқлар ва мигрантлар муаммосини ечишда НАТО ўз иттифоқчиларини қандай қўллаб-қувватлашини ҳам муҳокама қиламиз.  Бу масалада Туркия ташаббусига таянамиз.

АҚШ  НАТОдан "АВАКС" кузатув самолётларини сафарбар этишни сўради.  Бу ДАИШга қарши курашаётган коалиция учун террористларга кўпроқ ҳаво зарбаларини беришга имкон яратади”.
 
Йиғилиш 11 февраль  куни НАТО-Грузия комиссияси мажлисидан кейин ўз якунига етади. Унда Грузиянинг мудофаа ислоҳотлари ва хавфсизлик соҳасидаги янгиликлари таҳлил қилинади.
 
НАТО Бош котибининг юқоридаги нутқидан кўриниб  турибдики,  ташкилот хавфсизлик чораларини янада кучайтирмоқда ва унга аъзо бўлмаган давлатлар билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истагида.
Руслан Сулаймонов

Теглар:НАТО Йенс Столтенберг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!