“Qalampir.uz” мазкур ишнинг ортидан тушиб, тергов жарёнларини қанчалик холис олиб борилганини, суднинг одилона ва адолатли ўтказилаётганини текширишга киришди.
“Qalampir.uz” мазкур ишнинг ортидан тушиб, тергов жарёнларининг қанчалик холис олиб борилганини, суднинг одилона ва адолатли ўтказилаётганини текширишга киришди.
Айни дамда марҳума Насиба Қосимованинг оила аъзолари, яқин қариндошлари ва ушбу ЙТҲга гувоҳ бўлганлар, хусусан Бодомзор маҳалласида истиқомат қилувчи Ниғмат Аҳмаджонов билан мулоқотни йўлга қўйганмиз.
Ниғмат отанинг маълум қилишича, терговда айбловларни Маҳмудтўра Асқаров бўйнига олгани билан, автомобиль бошқаруви унда бўлмаган. Аксинча, Ниғмат Аҳмаджонов рулда умуман бошқа одам бўлганини, йигит эса ўша одамни қутқариб қолиш учун ўз ихтиёри билан барча айбни бўйнига олаганини таъкидламоқда. Ниғмат ота ЙТҲни унча узоқ бўлмаган масофадан, ўз кўзи билан кўрган ва машина ичидагиларнинг қочиб қолганини ҳам кузатган.
Ниғмат ота Аҳмаджонов ва марҳума Насиба Қосимованинг қариндошлари тергов иши мукаммал ва холис бўлмаганини иддао қилиб, судга терговни қайтадан ўтказишни сўраб марожаат қилишди. Маълумотларга қараганда, суд Насиба Қосимованинг қариндошлари эътирозини қабул қилиб, қайта терговга жўнатиш эҳтимоли билан бир ойлик муддат сўраган.
Воқеалар ривожини “Qalampir.uz”да кузатиб боринг.