Олимларнинг сўзларига кўра, бир неча йилдан сўнг Арктика музликлари бутунлай эриб кетиши мумкин.
Бу ўз ўрнида глобал исиш жараёнининг ҳам тезлашаётгани, дунё бўйича ҳаво ҳарорати кескин кўтарилаётганидан далолат беради.
Сиз кўриб турган ролик Ернинг сунъий йўлдоши орқали 1 йил давомида олинган суратлар асосида тайёрланган. Шу вақт мобайнида Арктикадаги муз қатлами жуда юпқалашиб кетган.
Олимлар айнан шу сабабли ҳам бу йилги қиш одатдагидан иссиқ ўтганини, иқлим ўзгариши инсониятнинг саноат инқилоби билан боғлиқ эканини айтишмоқда.
Энг ёмони, глобал исиш шу зайлда давом этса, бир неча йилдан сўнг Арктика бутунлай музликларсиз қолиши мумкин.