19 сентябрда Мексикада рўй берган зилзила аслида 8 сентябрда содир бўлган кучли ер силкинишидан кейин қайд этилган афтершокдан бири бўлиши мумкин.
“Жануби-Сахалин” сейсмостанцияси вакили Елена Семеня Мексикада 19 сентябрда рўй берган зилзила аслида 8 сентябрда содир бўлган кучли ер силкинишидан кейин қайд этилган афтершокдан бири бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Мутахассис Мексикада яна зилзила қайтарилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“...Бу энг кучли афтершоклардан бири бўлиши мумкин. Афтершокнинг яна такрорланиш эҳтимоли мавжуд. Одатга кўра, кучли ер силкинишлари асосий зилзиладан сўнг 1 ой давомида яна давом этиши мумкин. Кам қувватдаги афтершоклар эса 1 йил давомида такрорланиб туриши мумкин”, дейди мутахассис.
Россиялик сейсмолог Мексика сейсмик жиҳатдан фаол бўлган ҳудудда жойлашганлигини маълум қилди.
“Умуман олганда, Тинч океани қирғоқларида жуда кўплаб вулқонлар жойлашган. Бу ерда шундай ҳолатлар тез-тез учраб туради”, дейди сейсмолог.
Мутахассислар кучли ер силкиниши тез-тез учрамаса ҳам бир неча йилдан сўнг қайтарилиши мумкинлигини хулоса қилишди.