...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мутасадди: “Уй-жой қурилишида сифатсиз материаллардан фойдаланганларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди”


22:42, 22.02.2017 Жамият
 4 467

Жорий йилда мамлакатимизнинг турли шаҳар марказларида 191 та кўп қават уй-жой ёки 8121 та хонадон қурилиши режалаштирилган.

Аввалроқ, бугун, 22 февраль куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида “Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларида ва шаҳарларида арзон ва қулай уй-жойларни қуриш истиқболлари“га бағишланган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Матбуот анжуманида Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи Ғофур Жамолов, “Давархитектқурилиш” қўмитаси раиси ўринбосари Асоммидин Тожиев, “Қишлоқ қурилиш банк” бошқарув раиси биринчи ўринбосари Акбар Эшонқулов иштирок этиб, ОАВни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
 
“Қишлоқ массивларида айрим фойдаланишга топширилган уйлар сифатсиз бўлиб чиқмоқда, баъзи ҳудудларда узлуксиз электр энергияси, газ ва сув таъминоти йўқ. Янги лойиҳаларда бу муаммоларга ечим топилганми?”, деб савол берди “Qalampir.uz” мухбири.
 
“Иш бор жойда камчилик кузатилади. Биз барча муаммоларни ўз жойида, тезкор ва сифатли ҳал қилишга уринмоқдамиз.
 
Уй қурилишида сифатсиз материаллардан фойдаланган ва эътиборсизлик қилган пудратчиларга нисбатан штраф-санкцияларини энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробар миқдоригача тайинлаш жорий қилинди.
 
Баъзиларининг устидан жиноий иш ҳам қўзғатилди. Инфратузилма масаласи бир кунда ҳал бўлмайди. Тан олиб айтиш лозим, айрим ҳудудларда ҳалигача канализация яратилмаган”, дейди, “Давархитектқурилиш” қўмитаси раиси ўринбосари Асоммидин Тожиев.
 
Маълумот учун, жорий йилда мамлакатимизнинг турли шаҳар марказларида 191 та кўп қават уй-жой ёки 8121 та хонадон қурилиши режалаштирилган. Ипотека кредити асосида уй харид қилинаётган пайтда, сотиб олувчининг биринчи мажбурий бадални тўлашга имконияти бўлмаса, иш жойининг кафолат хати орқали ҳам уйга эгалик қилиш мумкин. Кредитни сўндириш даврида топилган даромад солиққа тортилмайди.
 
Уй-жой олиш шартлари билан бу ерда танишасиз.
Алишер Рўзиоҳунов 

Теглар:Уй-жой қурилиши Асоммидин Тожиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар