Мустақилликнинг 27 йиллиги муносабати билан хонадон калитлари янги уйлар эгаларига тантанали равишда топширилган.
Кеча, 31-август куни Андижон шаҳрининг Шимолий кичик дахаси Шифокор МФЙ худудида 4 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Замонавий шаҳарсозлик асосида бунёд этилган мазкур уйлар 180 дан зиёд оиланинг турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади. Уйлар оилаларга имтиёзли кредит орқали берилган.
Мустақилликнинг 27 йиллиги муносабати билан хонадон калитлари янги уйлар эгаларига тантанали равишда топширилган. Маросимга ташриф буюрган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов байрам билан муборакбод этган.
Мазкур уйлар шаҳарда яшайдиган жумладан ёш оилаларни, эскирган уй - жойларда яшаётганларни ва яшаш шароитини яхшилашга мухтож бўлган фуқароларнинг арзон ва қулай уй билан таъминлаш йўли орқали, уларни турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш ҳамда ижтимоий қўллаб - қувватлашни кўзда тутилган.
Кўп хонадонли уйлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари асосида барпо этилган. Шунингдек, дам олиш жойлари, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари, чиқинди йиғиш пунктлари қурилиб битказилган. Худуд ободлиги таъминланган.

Суннатилла Абдуллаев