...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муқаддас ойда Маккада терактнинг олди олинди


09:08, 24.06.2017 Олам
 3 989

Худкуш-террорчи Маккадаги турар-жойлардан бирида яширинган ва хавфсизлик хизмати вакилларига қарата ўқ очган, кейин эса ўзини портлатиб юборган.

Саудия Арабистони хавфсизлик хизмати террорчиларнинг Макка шаҳридаги масжидни портлатиш режасини барбод қилди.
 
Қиролликнинг Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Мансур ат-Туркий жангарилар мамлакатнинг турли нуқталарида ҳужум уюштиришни мўлжаллаганликларини маълум қилди. Бундай босқинчилик ҳаракатларидан бири Жидда провинциясида, яна 2 таси эса Маккада амалга оширилиши режалаштирилган эди. Бу ҳақда “Al Arabia” нашри хабар тарқатди.
 
Маълумотларга қараганда, худкуш-террорчи Маккадаги турар-жойлардан бирида яширинган ва хавфсизлик хизмати вакилларига қарата ўқ очган, кейин эса ўзини портлатиб юборган. Мазкур операцияни амалга ошириш чоғида 6 киши ҳамда 5 нафар полициячи жабрланди.
 
Сайдия Арабистонининг Ички ишлар вазири Маккада теракт содир этишни режалаштирган деб гумон қилинган 5 кишини қўлга олди. Уларнинг 1 нафари аёл кишидир. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Саудия Арабистони Макка Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!